16.10.2023 09:28
934
Теглар
Фаластин миллий жамоаси уй ўйинларини Жазоирда ўтказади

Фаластин миллий жамоаси навбатдаги ўйинларини Жазоирда ўтказади. Исроилнинг Ғазо секторига бераётган зарбалари сабаб шунда қарорга келинган. 

Жазоир футбол федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, ҳукуматнинг буйруғи ва Фаластин футбол ассоциацияси раҳбари Жаброил Ражубнинг илтимосига кўра, мамлакат Фаластиннинг навбатдаги расмий ўртоқлик ўйинларини ўтказишга тайёр.

Бундан ташқари Жазоир футбол федерацияси Фаластин учун 2026 йилги жаҳон чемпионати ва 2027 йилги Осиё Кубоги саралаш ўйинларини ташкил этиш билан боғлиқ барча харажатларни ўз зиммасига олади.

Фаластин Жазоирдаги илк ўйинини 21 ноябр куни Австралияга қарши ўтказади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар