16.10.2023 10:21
8554
Балотелли Ибраҳимовичнинг танқидига жавобан «инстаграм»га ЕЧЛ кубоги билан тушган суратини жойлади

Марио Балотелли ижтимоий тармоқларда Златан Ибраҳимовичнинг танқидларига жавоб берди.

«Милан» ва Швеция миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Балотелли ўз салоҳиятини рўёбга чиқара олмаганини айтганди.

«У ўз иқтидоридан фойдаланиш ва келажагини ўзгартириш учун жуда кўп имкониятларга эга эди. Аммо у имкониятлардан ҳеч қачон фойдаланмаган», — деган Ибраҳимович.

Бунга жавобан Балотелли «инстаграм»да Чемпионлар Лигаси кубоги билан тушган суратини жойлаб, Ибрагимовичнинг аккаунтини белгилади.

Эслатиб ўтамиз, Златан фаолияти давомида ҳеч қачон ЕЧЛда ғолиб бўлмаган. Балотелли эса буни 2009/10 йилги мавсумда «Интер» билан амалга оширган, ўшанда мавсум бошланишидан олдин Ибраҳимович «нерадзурри»ни тарк этиб «Барселона»га ўтганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар