15.10.2023 21:52
2630
Теглар
Родриго: «Тўққизлик нуқтасида тўп суриш ёқмайди, аммо «Реал»да шунга мажбурман»

Бразилия миллий жамоаси форварди Родриго «Реал»да тўққизлик форвард нуқтасида тўп сураётгани унга ёқмаслигини айтди.

«Турли чизиқларда тўп сура олиш ҳар доим муҳим. Фаолиятим давомида қанотларда ўйнаш менга қулай эканини айтиб келганман. Мураббийлар буни билишади. Тўққизлик нуқтасида эса тўп суриш менга ёқмайди, аммо клубдаги фаолиятимда шунга мажбурман.

Бразилия миллий жамоасида эса мен майдон бўйлаб ҳаракат қила оламан, бу ўйиним ўсишига ёрдам беради. Қолаверса, майдонда турли чизиқларга мослаша олиш жуда муҳим, чунки бу сенинг захирага олинишинг имкониятини камайтиради», - дейди бразилиялик вингер Родриго. 

Маълумот учун, Родриго Бразилия – Венесуэла (1:1) ўйинида асосий таркибда майдонга тушди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар