15.10.2023 16:59
1605
Теглар
Месси ва «Интер Майами» илк марта Хитойга хорижий турнега боради

АҚШнинг «Интер Майами» жамоаси клуб тарихида илк марта хорижий турнега чиқади.

Лионел Месси тўп сураётган Америка клуби ноябр ойида Хитойда турне ўтказиб, у ерда «Циндао Хайню» ва «Ченду Тяньчен» клубларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ушбу жамоалар Хитой Суперлигаси иштирокчиси саналади.

Маълумот учун, Майами клуби МЛС Шарқий конференциясида 32 ўйиндан кейин 15 жамоа орасида 14-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар