15.10.2023 13:59
8045
«Манчестер Сити» ёзда «Реал» яримҳимоячисини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган

«Манчестер Сити» ёзги трансфер ойнасида яримҳимоя чизиғини кучайтиришни мақсад қилган.

Mundo Deportivo хабарига кўра, «шаҳарликлар» «Реал» яримҳимоячиси Тони Кроос билан жамоа сафини кучайтиришни режалаштирган. 

Қайд этилишича, «Сити» раҳбарияти бу ўтишни текинга амалга оширади. Германиялик 33 ёшли футболчи кейинги ёзда эркин агентга айланади.

Бош мураббий Пеп Гвардиола Тони Кроос билан «Бавария»да бирга ишлаган ва унинг имкониятларини яхши билади. Манчестерликлар Кроос учун йиллик 15 миллион евро маош тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Тони 2014 йилдан буён Мадрид клубида тўп суриб келмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар