15.10.2023 18:54
2568
Теглар
«Локомотив» - Про лига-2023 ғолиби, Марат Бикмаев футболчилик фаолиятини якунлади

Про лига 21-тури доирасидаги «Локомотив»нинг «Юниред»га қарши ўйинида «темирйўлчилар» Про лига ғолиблиги учун майдонга тушди.

Учрашувда Тошкент клуби Самарқанд жамоасини мағлуб этди – 2:0. Мезбонларнинг иккинчи голига шу куни хайрлашув ўйинини ўтказган Марат Бикмаев муаллифлик қилиб, пеналтидан гол урди.

Шу тариқа, «Локомотив» турнир якунига бир тур қолганда Про лига ғолибига айланди ва Суперлигага қайтди. «Динамо» 2-ўрин билан элитага қайтган бўлса, 3-ўриндаги «Қўқон-1912» плей-оффлар орқали Суперлигага қайтиш имкониятига эга.

Жамоа ҳужумчиси Марат Бикмаев фаолиятини 37 ёшда якунлади. Бугун «Локомотив» таркибида 200-учрашувини ўтказган ҳужумчи катта футболдаги илк қадамаларини 2002 йилда ташлаган эди. У турли йилларда «Пахтакор», «Локомотив», «Сўғдиёна» ва «Динамо» клублари шарафини ҳимоя қилди ва Ўзбекистон чемпионатидаги голлар сони бўйича юзлик довонни забт этди. Тажрибали ҳужумчи 2017 йилги мавсумнинг энг яхши тўпурари, мамлакатимизда йилнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф қилинган эди. 

Бикмаев, шунингдек, фаолияти давомида Россиянинг «Криля Советов», «Рубин», «Спартак» (Налчик), «Алания» ва Қозоғистоннинг «Актобе» жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Про лига. 21-тур
АНДИЖОН-SGS – НАВБАҲОР-ФАРМ 1:2

Голлар: Шоҳруҳ Маҳмудхожиев, 62 (0:1), Шоҳруҳ Маҳмудхожиев, 73 (0:2), Отабек Мўминов, 86 (1:2)
Четлатиш: Фазлиддин Зуҳриддинов, 41 (Андижон СГС)

ЛОКОМОТИВ – ЮНИРEД 2:0
Голлар: Жалолиддин Жумабоев, 36 (1:0), Марат Бикмаев, 65 пен (2:0)

 ХОРАЗМ – ШЎРТАН - 0:0.

Турнир жадвали:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар