14.10.2023 08:40
8273
Роналду: «Порту» президенти 1000та гол уришни синов тариқасида таклиф қилди. 900тага ишончим комил»

Криштиану Роналду 1000та гол уриш ҳақида ўйламоқда.

«Кеча биз Пинту да Кошта билан гаплашдик («Порту» президенти) ва у менга синов — 1000та гол уришни таклиф қилди. Лекин, аввало, 900га эришмоқчиман. 900та гол уришимга ишончим комил, лекин 1000лик марра учун бир нечта тўсиқларни енгишим керак бўлади.

Ҳаётимда баъзи шахсий ва профессионал воқеалар бўлди, улар мени қисқа муддатли режалар тузишга мажбур қилади. Танам юкламага яхши жавоб беради. Клубда ҳам, миллий жамоада ҳам ўйнаётганимдан хурсандман. Ҳали голлар ураман», — дейди Португалия миллий жамоаси ва «Ан Наср» ҳужумчиси Record'га берган интервьюсида. 

Ҳозирда 38 ёшли ҳужумчи ҳисобида 857та гол бор.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар