14.10.2023 12:59
16414
«Реал» Анчелотти ўрнига 3 собиқ футболчисидан бирини тайинлайди, фаворит аниқ 

«Реал» Карло Анчелотти ўрнига бош мураббийликка 3 нафар собиқ футболчисини кўриб чиқмоқда.

Мадрид клуби 2024 йил ёзида италиялик мутахассиснинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда. Унинг ўрнини эгаллашга 3 номзод қуйидагилар: Хаби Алонсо («Байер»), Альваро Арбелоа («Реал» U-19) ва Рауль Гонсалес («Реал Кастилья»). 

Мадридликлар ҳозирда хорижлик мураббийлар ҳақида ўйлашмаяпти. Зинедин Зиданнинг қайтиш варианти истисно қилинмаган, аммо ҳозирча жиддий кўриб чиқилмаяпти.

«Реал» раҳбарларига кўпроқ Алонсо варианти маъқул. Арбелоа ҳамон тажрибасиз саналади ва идеал ҳолда мадридликлар уни Алонсонинг ёрдамчиси сифатида кўришни истайди. Учинчи дивизионда 13-ўринда бораётган «Кастилья»нинг натижалари эса Раулга ишонч билдиришга қаршилик қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар