14.10.2023 18:43
4474
Теглар
Про лига. «Динамо» ғалабага эришиб, бир йиллик танаффусдан кейин расман Суперлигага қайтди

Про лига 21-тури доирасидаги дастлабки баҳсда «Динамо» Самарқандда ғалабага эришиб, расман Суперлига-2024га йўлланма олди.

Вадим Абрамов шогирдлари бир йиллик мағлубиятсиз сериясини давом эттириб, «Ғиждувон» устидан ғалабага эришди.

Шу тариқа, «Динамо» 41 очко жамғариб, турнир якунига яна бир тур қолганда муддатдан аввал расман Суперлигага қайтди. Вадим Абрамов шогирдлари 19 октябр куни «Насаф»га қарши Ўзбекистон кубоги яримфиналида тўп суради. Финал йўлланмаси учун баҳс Қаршида ўтади. Аввалроқ, «Локомотив» ҳам Суперлигага чиққанди. «Қўқон-1912» эса плей-оффлар орқали элитага қайтиш имкониятини сақлаб турибди.

Про лига. 21-тур

«Динамо» – «Ғиждувон» 4:0

Ҳакам: Жалолиддин Ҳусниддинов

Голлар: Дилшод Раҳматуллаев 39, 90+2 Ҳазратжон Турсунқулов, Дэррик 90+5.

«Динамо»: 25.Равшанбек Ягудин, 3.Улуғбек Абдуллаев, 7.Франсис Нарх, 13.Жавлонбек Маликов, 14.Баҳодир Насимов, 17.Салим Мустафоев, 18.Дилшод Раматуллаев, 22.Мирғиёс Сулаймонов, 30.Абубакир Мўйдинов, 44.Душан Мийич, 77.Воҳиджон Оқбўтаев.

Захира: 1.Фарход Раҳматов, 5.Достон Фотеев, 9.Ҳазратжон Турсунқулов, 11.Юдаи Коике, 15.Дерик Эдия, 16.Бобур Мадаминов, 19.Элнурбек Саитмуратов, 27.Муроджон Тошматов, 33.Валерий Акопов.

«Ғиждувон»: 89.Шаҳзод Шамсиддинов, 4.Шавкат Раҳматов, 8.Акбар Муродов, 11.Муҳаммад Одилов, 14.Асилжон Мансуров, 17.Абдувосидхон Абдурашидов, 19.Азизхон Эркинов, 31.Тўлқин Умаров, 70.Машраб Ғаниев, 78.Фарруҳ Жўраев, 99.Ислом Бойсариев.

Захира: 12.Акмал Содиқов, 5.Асадбек Исломов, 6.Жаҳонгир Исмоилов, 7.Жамшид Ҳасанов, 18.Азиз Олимов, 25.Темур Тулегенов, 77.Алфайзи Неъматов, 98.Достон Ибрагимов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар