14.10.2023 21:57
7463
Гвардиола Беллингем билан 3 соат гаплашиб, уни «Сити»га ўтишга кўндиришга уринган

Пеп Гвардиола Жуд Беллингемни «Манчестер Сити»га ўтишга кўндириш учун 3 соат вақт сарфлаган. 

Cadena SER хабарига кўра, «шаҳарликлар» устози яримҳимоячини ўз ватани Англияда ўйнай олишига, уни ҳамма жойда қадрлашлари ва ҳурмат қилишларига ишонтирган.

Гвардиоланинг таъкидлашича, «Ман Сити»нинг ғалабали цикли давом этади, «Реал»нинг эраси эса тугамоқда. 

Пеп, шунингдек, Премьер-лига молиявий жиҳатдан Ла Лигадан яхшироқлиги, шунинг учун Жуд кучлироқ ҳомийларга эга бўлишини таъкидлаган. Бундан ташқари, мураббийнинг сўзларига кўра, Мадрид клубида Беллингемнинг ўсиш имкониятини тўсиб қўядиган футболчилар бор.

Беллингем Гвардиолага қизиқиши учун миннатдорчилик билдирган ва қарор қабул қилиб бўлганини айтган. Вазиятни тушунган Пеп унга омад тилаган. 

Жуд ёзда Дортмунднинг «Боруссия»сидан «Реал»га 103+31 млн евро эвазига ўтганди. 20 ёшли инглиз мадридликлар сафида 10та баҳсда 10та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар