14.10.2023 15:20
16996
Теглар
Энг кўп даромад олувчи футболчилар эълон қилинди — Роналду биринчи (топ-11)

Криштиану Роналду энг кўп даромад олувчи футболчи деб топилди.

Forbes маълумотларига кўра, 2023/24 йилги мавсумда «Ан Наср» форварди рекламалардан тушган даромадни қўшганда 260 млн доллар олади. Бу иккинчи ўриндаги Лионель Мессининг даромадидан деярли икки баробар кўп.

Энг юқори даромадга эга 11 футболчи қуйидагилар: 
1. Криштиану Роналду («Ан Наср») – 260 млн доллар (спортда – 200 млн, спортдан ташқарида – 60 млн);

2. Лионель Месси («Интер Майами») – 135 млн доллар (65+70 млн);

3. Неймар («Ал Ҳилол») – 112 млн доллар (80+32 млн);

4. Килиан Мбаппе («ПСЖ») – 110 млн доллар (90+20 млн);

5. Карим Бензема («Ал Иттиҳод») – 106 млн доллар (100+6 млн);

6. Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити») – 58 млн доллар (46+12 млн);

7. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») – 53 млн доллар (35+18 млн);

8. Садио Мане («Ан Наср») – 52 млн доллар (48+4 млн);

9. Кевин де Брюйне («Манчестер Сити») – 39 млн доллар (35+4 млн);

10. Ҳарри Кейн («Бавария») – 36 млн доллар (26+10 млн);

11. Роберт Левандовски («Барселона») – 34 млн доллар (24+10 млн).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар