14.10.2023 12:06
1785
Эмилиано Мартинес «қуруқ серия» борасида Аргентина миллий жамоаси рекордчисига айланди

Эмилиано Мартинес аргентиналик дарвозабонлар орасида рекорд ўрнатди.

Аргентина миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралашининг 3-турида Парагвайни мағлуб этди (1:0).

Натижада «Астон Вилла»нинг 31 ёшли посбони миллий жамоадаги қаторасига 7-ўйинида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Мартинес Аргентина таркибида охирги марта ЖЧ-2022 финалида Килиан Мбаппедан 3 бор тўп ўтказиб юборганди  (3:3, пен — 4:2).

Эмилианонинг «қуруқ серияси» 622 дақиқага етди. У бу борада Ҳермáн Бургоснинг (606 дақиқа) рекордини янгилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар