14.10.2023 12:57
2036
Теглар
Эль-Шаарави 2,5 йилдан сўнг Италия миллий жамоасига чақирилди

Тергов остидаги икки футболчининг ўрнига Стефан Эль-Шаарави Италия миллий жамоасига чақирилди.

Аввалроқ «Ювентус» яримҳимоячиси Николо Фажоли ноқонуний пул тикишда айбланиб, терговда эканлиги маълум бўлганди. Кейин эса «Ньюкасл» яримҳимоячиси Сандро Тонали ва «Астон Вилла» вингери Николо Дзаньоло ҳам гумонланувчилар қаторида эканлиги хабар қилинди. 

Тонали ва Дзаньоло миллий жамоани тарк этишди. Уларнинг ўрнига Лучано Спалетти 2,5 йилдан бери «мовий гвардия»да ўйнамаган «Рома» вингери Стефан Эль-Шааравини таклиф қилди.

Италия миллий жамоаси Евро-2024 саралаши доирасида 14 октябр куни Мальтани қабул қилади, 17 октябрда эса сафарда Англияга қарши баҳс олиб боради.

Эль-Шаарави бу мавсум А Серияда 6та ўйинда майдонга тушиб, гол ура олмади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар