13.10.2023 20:52
4349
Теглар
Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон олимпия жамоаси Испания билан дуранг қайд этди

Хитойда ўтган Осиё Ўйинларидан бронза медали билан қайтган Ўзбекистон олимпия жамоаси Тошкентда Испания ёшлар жамоасига қарши майдонга тушди.

«Бунёдкор» стадионида ўтган ўртоқлик баҳсида Темур Кападзе икки бўлимда деярли икки хил таркибни майдонга туширди. Учрашув давомида испанлар ҳам, вакилларимиз ҳам ҳисобни очиш учун имкониятларга эга бўлишди, аммо дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди – 0:0.

Ўртоқлик учрашуви. 13 октябр

Ўзбекистон U23 – Испания U21 – 0:0

Ҳакам: Аскер Нажафалиев

Ўзбекистон U23: 21. Ҳамидулло Абдунабиев, 2. Саидазамат Мирсаидов (13. Элдор Бегимов, 10), 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8. Иброҳим Ибрагимов, 10. Жасур Жалолиддинов, 11. Отабек Жўрақўзиев, 14. Иброҳимхалил Йўлдошев, 16. Асадбек Раҳимжонов, 17. Абдурауф Бўриев, 19. Хусайн Норчаев, 22. Алишер Одилов

2-бўлимда майдонга тушганлар: 12. Владимир Назаров, 3. Маҳмуд Маҳамаджонов, 4. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 6. Беҳзод Шамсиев, 7. Хожимат Эркинов, 9. Улуғбек Ҳошимов, 15. Шерзод Эсанов, 20. Руслан Жиянов, 23. Диёр Ҳолматов, 24. Одилбек Абдумажитов, 25. Умарали Раҳмоналиев.

Испания U21: 1.Аленхандро Итурбе, 3. Рафа Марин, 4. Арнау Мартинес, 7. Илиас Ахомах, 8. Бенат Турриентес, 10. Габри Вейга, 11. Карлос Мартин, 15. Альваро Каррерас, 18. Пабло Торре, 20. Диего Лопез, 22. Хюго Новоа

2-бўлимда майдонга тушганлар: 2. Ассане Диао, 5. Алехандро Франсес, 6. Хави Гуерра, 9. Самуэль Омородион, 12. Икер Муньоз, 13. Альваро Акевес, 14. Давид Торрес, 16. Хуан Луис, 17. Фермин Лопес, 21. Франсиско Перез, 23. Пабло Кампос.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар