13.10.2023 16:38
1113
Теглар
Постекоглу – АПЛда сентябр ойининг энг яхши мураббийи

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Энже Постекоглу Премьер-лигада сентябр ойининг энг яхши мураббийига айланди.

Австралиялик мутахассис Англиядаги фаолиятида кетма-кет иккинчи ой энг яхши мураббий деб топилди. Шу тариқа, у дебютидаёқ кетма-кет икки марта ушбу совринга эга чиққан биринчи мураббий бўлди. 

«Тоттенҳэм» 4 ўйинда 3 ғалаба ва бир дуранг қайд этди. Клуб 8-турдан кейин АПЛда 20 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Ушбу соврин учун Энжедан ташқари, Микель Артета, Унаи Эмери, Эдди Ҳау ва Юрген Клопп ҳам даъвогарлик қилаётганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар