13.10.2023 14:13
1383
«Ман Сити» Филлипсни ижарага беришга тайёр, футболчига Бундеслигадан қизиқиш бор

«Бавария» Кэлвин Филлипсни ижарага олиши мумкин.

Аввалроқ Мюнхен клуби «Манчестер Сити» яримҳимоячисига қизиқиш билдираётгани маълум қилинганди.

Bild журналисти Кристиан Фальк хабарига кўра, 27 ёшли инглиз «Фулҳэм» таянч яримҳимоячиси Жоау Пальинья билан «Бавария» шорт-листидан ўрин олган. 

Филлипс «Сити»даги ҳолатидан норози — АПЛнинг ушбу мавсумида у атиги 70 дақиқа ўйнади. «Шаҳарликлар» футболчини ижарага беришга тайёр.

Яримҳимоячи 2022 йилда «Лидс»дан «Манчестер Сити»га ўтганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар