13.10.2023 14:37
3590
«Барса» тарбияланувчиси бўлган Санабрия Аргентина билан ўйинда Месси томонга тупурди

Антонио Санабрия Лионель Мессига тупурганини инкор қилмоқда. 

Аргентина миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралашининг 3-турида Парагвайни мағлуб этди (1:0). Лео 53-дақиқада захирадан майдонга тушди. Иккинчи бўлим давомида у ва 70-дақиқада майдонга тушган «Торино» ҳужумчиси Антонио Санабрия ўртасида тўқнашув юзага келди, футболчилар баланд овозда гаплашишди. Лео кетаётганида, Санабрия унинг ортидан тупурди. Тупурги майсага тушди. 

Месси ўйиндан сўнг: «Буни кўрмадим. Менга кийиниш хонасида айтишди. Ортиқча аҳамият бермоқчи эмасман. Унинг кимлигини ҳам билмайман», — деди. 

Санабрия — Мессининг собиқ жамоаси «Барселона»нинг тарбияланувчиси. Парагвайлик футболчи 2009 йилдан 2013 йилгача каталонияликлар тизимида бўлган. Унинг Лео билан сурати бор.

«Мен суратларга қарадим, гўёки унга тупураётганга ўхшайман, лекин ундай эмас. Буни инкор этаман. У узоқда эди. Мессига ҳеч нарса бўлмади», — деди Санабрия ўйиндан кейин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар