13.10.2023 22:20
4028
Теглар
«Ҳар қандай рақибга қарши ўйнай оламиз». Темур Кападзе ва Умарали Раҳмоналиев Испания билан ўйиндан кейин

Тошкентда ўтган Ўзбекистон U23 – Испания U21 жамоалари (0:0) ўртасидаги ўртоқлик учрашувдан кейин бош мураббий Темур Кападзе ва жамоа аъзоси Умарали Раҳмоналиев матбуот анжуманида қатнашди.

Ўзбекистон U23 жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе:

- Учрашув иккала жамоа учун фойдали бўлди. Натижа дуранг бўлсада, футболчиларнинг ўйинидан қониқдим.

Яратилган вазиятларни голга айлантириш устида кўпроқ ишлашимиз керак. Саидазамат Мирсаидовнинг жароҳати жиддий эмас деб умид қиламан. Ушбу йиғинда иштирок этган барча футболчиларга имконият берилади.

Мен учун таркибдаги барча футболчилар энг зўрлари. Улар билан фахрланаман

Умарали Раҳмоналиев:

— Яхши ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Учрашувдан аввал рақибни тўлиқ ўргандик. Майдонда мураббийлар берган кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат қилдик. Испания майдон марказида мукаммал ўйин кўрсатувчи футболчиларга эга. Ушбу баҳс шуни кўрсатдики, ҳар қандай рақибга қарши ўйнай оламиз.

Жамоа бизнинг юзимиз. Ҳар бир ўйинга икки юз фоиз тайёргарлик кўришимиз шарт, - дейди Раҳмоналиев.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар