Навоийда ёмғир остида ўтган баҳс билан Суперлига 22-турига старт берилди.
Мағлубиятсиз сериясини учтага етказган «Қизилқум» ОКМКга қарши баҳсда аламли тарзда мағлуб бўлди. Ислом Кенжабоев 28-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 50-дақиқада пеналтидан Рубен Санчес фарқни тенглаштирди. 70-дақиқада эса меҳмонлардан Муҳаммаданас Ҳасанов жамоасига ғалаба келтирди – 2:1.
Шу тариқа, Олмалиқ клуби 36 очко билан 5-ўринда қолди, Навоий клуби эса 18 очко билан 12-ўринда бормоқда.
Суперлига. 22-тур
«Қизилқум» – ОКМК – 1:2
Ҳакам: Султонмурод Абдураҳмонов
Голлар: Ислом Кенжабоев 28 – Рубен Санчес 50, Муҳаммаданас Ҳасанов 70.
«Қизилқум»: 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Самандар Шукруллаев, 6.Муродбек Раҳматов, 10.Ислом Кенжабоев, 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов, 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 23.Шерали Жўраев ( 92.Марко Симоновски,77), 24.Ифеаньи Ифеаньи, 25.Азизбек Усмонов, 77.Гиорги Кухианидзе.
ОКМК: 25.Валижон Раҳимов, 2.Акрамжон Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Анзур Исмоилов, 9.Рубен Санчес, 10.Хуршид Ғиёсов, 15.Ойбек Рустамов, 17.Санжар Турсунов, 19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 20.Ислом Тўхтахўжаев (29.Виталий Денисов, 18), 27.Мартин Боакье (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 86).