12.10.2023 08:43
4014
Санчо А Серия клубига ўтиши мумкин

Жейдон Санчо қишда Италияга кетиши мумкин.

Calciomercato хабарига кўра, вингер «Ювентус»нинг потенциал мақсадлари қаторига киради. Турин клуби 23 ёшли инглизни январ ойида қўлга киритишга ҳаракат қилади. 

Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» Жейдонни ижарага бериш ниятида эканлиги ва ҳатто унга маошининг бир қисмини тўлашга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.

Санчо бош мураббий Эрик тен Ҳаг билан можаро туфайли 26 августдан бери майдонга тушмаяпти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар