12.10.2023 08:37
5181
Теглар
«Реал» ўйинчиларига ВМW совға қилинди — Беллингем энг қиммат моделни, Тчуамени энг арзонини танлади

«Реал» футболчилари ҳомий BMW'дан автомобиллар олишди.

Клуб ва BMW ўтган йили ҳамкорлик шартномасини имзолаганди. Бунгача Audi 19 йил давомида мадридликлар ҳомийси бўлган.

Маrca хабарига кўра, футболчилар электромобилларни ҳам, гибрид моделларни ҳам танлашлари мумкин эди. Ҳаммаси бўлиб, танлов учун 4та автомобиль модели мавжуд эди: i4, i7, iХ ва ХМ.

Энг арзон ВМW i4 eDrive35ни (нархи 57,3 минг евро) Орельен Тчуамени танлади. Тахминан 80 минг евролик i4 М50 автомобилини Эдер Милитао, Фран Гарcия, Эдуардо Камавинга, Лукас Васкес, Винисиус Жуниор ва бош мураббий Карло Анчелотти олишди.

Нархи 180 минг евродан бошланадиган энг қиммат BMW XM моделини Тибо Куртуа, Кепа Арриcабалага, Жуд Беллингем, Дани Себальос, Арда Гулер, Хоселу ва Родриго танлашди.

 

 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар