12.10.2023 16:02
1215
Магуайр: «Статистиканинг ўзи гапиради — мен ўйнаган баҳсларда ғалаба фоизи юқори»

Ҳарри Магуайр ўйинларидан мамнун.

Ҳимоячи бу мавсумда «Манчестер Юнайтед»нинг барча турнирлар доирасида 4та ўйинида 206 дақиқа ўйнади ва 1та голга ассистентлик қилди. Шунга қарамай, у Англия миллий жамоасидаги ўрнини сақлаб қолмоқда. 

«Кейинги ўйинни асосий таркибда бошлаш ё бошламаслигимни мен ҳал қилмайман. Бунга ишончим комил эмас. Клубга бир ҳафтадан кейин қайтиб бораман ва буни билиб оламан.

Қаранг, агар сиз менинг клуб ва миллий жамоадаги сўнгги 15-20 ўйинимни кўриб чиқсангиз, ўйинларимдан мамнун бўласиз. Эрик тен Ҳаг қўл остидаги статистикамнинг ўзи гапиради. Мен ўзим хоҳлаганча кўп ўйнамадим, лекин мен ҳаракат қилган баҳслардаги ғалаба фоизи юқори.

Албатта, кўпроқ иш қиладиган, яхшироқ ўйнаб жамоага ёрдам берадиган пайтлар бўлади. Мен шунчаки жамоага ҳозирги вазиятдан чиқиб кетишига ёрдам бермоқчиман. Умид қиламанки, келгуси ҳафталарда буни уддалай оламиз», — дея Магуайрнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар