12.10.2023 15:20
1729
Теглар
Евро-2024 саралашидан ўрин олган Косово — Исроил ўйини қолдирилди

Евро-2024 саралашидан ўрин олган Косово ва Исроил ўртасидаги беллашув қолдирилди.

7 октябр куни Фаластиннинг HAMAS гуруҳи Исроилга бостириб кириб, 1200дан ортиқ одамни ўлдирганди. Исроилнинг Ғазо секторига берган жавоб зарбалари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони ҳам шунчага етди.

УЕФА матбуот хизмати 15 октябр куни ўтказилиши керак бўлган Косово ва Исроил миллий жамоалари ўртасидаги Евро-2024 саралаш ўйини кейинроқ бошқа санада ўтиишини малум қилди.

Sky журналисти Роб Ҳарриснинг аниқлик киритишича, Исроил расмийлари айни дамда миллий жамоа футболчиларига мамлакатни тарк этишни тақиқлаётгани сабабли баҳс қолдирилган.

Аввалроқ УЕФА Исроилнинг барча ёшдаги миллий жамоаларининг бўлажак ўйинларини, жумладан, Евро-2024 саралаши доирасидаги Исроил — Швейцария баҳсини кейинга қолдирганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар