11.10.2023 17:54
1421
Кейн: «Роналду, Месси, Левандовски ва Златан 30 ёшдан кейин яхшироқ ўйнади. Яна 8-9 йил юқори савияда ўйнамоқчиман»

«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн кейинги 8-9 йил давомида юқори савияда ўйнай олишига ишонмоқда.

«Спортда ва футболда 30 ёшга кирган ўйинчиларга нисбатан у энди фаолиятини якунлаши керакдек қарай бошлашади. Аммо менда фаолиятимнинг ярми энди бошланмоқда. Мен 9-10 йил юқори савияда ўйнадим ва яна 8-9 йил шундай ўйнамоқчиман.

Замонавий спорт фани, тикланишлар ўйинчиларга фаолиятини узоқроқ давом эттиришга ёрдам бермоқда. Топ даражадаги юлдузлар – Роналду, Месси, Левандовски, Ибраҳимовичга эътибор берсак, улар 30 ёшдан кейин яхшироқ ўйнаган», - дейди англиялик 30 ёшли форвард.

Маълумот учун, Кейн жорий мавсум Мюнхен клубида жами 9 ўйинида 9та гол ва 5та ассист қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар