11.10.2023 12:18
1243
Теглар
Гундўған: «Барса» энг яхшилар билан рақобатлашиб, ЕЧЛни юта олади»

Илкай Гундўғаннинг фикрича, «Барселона» Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониши мумкин.

«Биз жуда яхши футбол ўйнаб, дунёнинг энг зўрлари билан рақобатлаша оламиз.

Агар биз эришмоқчи бўлган натижалар ҳақида ўйламасдан ўйиндан ўйинга барқарор ҳаракат қилсак, узоққа боришимиз мумкин.

Бир-биримизга кўникишимиз учун кўпроқ вақт ва ўйинлар керак. Менимча, бизда ҳеч бўлмаганда узоққа бориш имконияти бор. Ўйлайманки, ЕЧЛ финалига чиқа оламиз ва ҳатто уни ютамиз. Гипотетик жиҳатдан, жамоа имкон қадар узоққа бориши ҳақида ўйлашим мумкин.

Яхшиямки, бизда Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан мураббий бор. Жамоада худди шундай 4-5 футболчи ҳам бор ва биз бошқа ўйинчиларга ўргатишда муҳим роль ўйнаймиз.

Бу — ажойиб ва фантастик, дунёдаги энг катта клублардан бири. «Барса»ни болалигимдан кузатиб келаман ва уларнинг ўйинлари доим ёққан. Менга Бускетс, Хави ва Иньестанинг яримҳимояси ёққан. Улардан бири ҳозир бизни бошқармоқда — бундан яхшироқ бўлиши мумкин эмасди», — деди яримҳимоячи клуб телевидениесига берган интервьюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар