11.10.2023 08:31
1353
Теглар
Гави Испания машғулотларида ўзини ноқулай ҳис қилиб, майдонни эрта тарк этди

Гави Испания миллий жамоаси машғулотларида жароҳат олган бўлиши мумкин.

Cadena Ser хабарига кўра, «Барселона» яримҳимоячиси ноқулайлик туфайли сешанба куни машғулотларни эрта тарк этган. «Атлетик» вингери Нико Уильямсда ҳам худди шундай муаммолар борлиги хабар қилинган. 

Футболчиларнинг миллий жамоада қолиш-қолмаслиги борасида қарор тез орада қабул қилинади.

Аввалроқ «Барселона»нинг 16 ёшли вингери Ламин Ямал Ла Лига доирасида «Гранада»га қарши ўйинда (2:2) сон қисмидан жароҳат олган ва шу сабаб миллий жамоага борибоқ йиғинни тарк этганди.

Испаниянинг навбатдаги ўйини 12 октябр куни бўлиб ўтади. Луис де ла Фуэнте шогирдлари Евро-2024 саралашида Шотландияга қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар