11.10.2023 08:29
2728
Филиппо Индзаги — «Салернитана» бош мураббийи

Филиппо Индзаги «Салернитана»нинг янги бош мураббийи этиб тайинланди.

Италиялик 50 ёшли мутахассис истеъфога чиқарилган Паулу Соуза ўрнини эгаллади.

«Салернитана» А Серияда 8 ўйинда 3 дуранг ва 5 мағлубият қайд этган ҳолда 19-ўринни эгаллаб турибди.

«Милан» тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири бўлган Индзаги бунгача «Реджина»ни бошқарган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар