10.10.2023 08:22
3422
Роналду «Ан Наср» билан шартномасини узайтириб, ЖЧ-2026да ўйнамоқчи

Криштиану Роналду «Ан Наср» билан шартномасини узайтирмоқчи.

Журналист Али Ал Ҳарби ва 365scores сайти хабарига кўра, 38 ёшли форвард Португалия миллий жамоаси сафига учишдан олдин клуб раҳбариятига 2027 йилгача битим тузиш истагини билдирган.

Роналду 2026 йилги жаҳон чемпионатида «Ан Наср» футболчиси сифатида ўйнаб, кейин фаолиятини якунламоқчи.

Ал Ҳарби томонидан чоп этилган маълумотлар COPE, Daily Mail, Diario de Noticias, Nabd ва бошқа таниқли манбалар томонидан ҳам эълон қилинди. 

Бу мавсумда Роналду Саудия Арабистони чемпионатида 8 ўйинда 10та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар