10.10.2023 00:15
6151
Теглар
Ўзбекистон футзалчилари муддатидан олдин Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси 2024 йилги Осиё Кубоги финал босқичида иштирок этади.

Фарғонада ўтказилаётган саралаш турнири гуруҳ босқичи 2-турида ўзбекистонликлар Малайзия миллий жамоасини 4:3 ҳисобида мағлуб этишди. Натижада, Ўзбекистон миллий жамоаси 2 ўйиндан сўнг 6 очко жамғариб, Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритди. 1-турда ўзбекистонликлар Камбожа устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Якуний турда Ўзбекистон ва Ироқ миллий жамоалари баҳслашади. Ироқликлар ҳам 6 очко билан аллақачон Осиё Кубоги йўлланмасига эга бўлган. Икки жамоа ўйини фақат гуруҳ ғолибини аниқлаб беради.

2024 йилги Осиё Кубоги 17-28 апрел кунлари Таиландда ўтказилади. Мусобақа 2024 йил сентябр-октябр ойларига режалаштирилган Жаҳон Кубогига саралаш турнири вазифасини ҳам бажаради. Мусобақанинг энг яхши 4 та жамоаси «мундиал» йўлланмасига эга бўлади.

2024 йилги Жаҳон Кубоги Ўзбекистонда ўтказилади. Шу боис Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё Кубогида қандай натижа кўрсатишидан қатъи назар, мезбон сифатида ушбу турнирда иштирок этади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар