09.10.2023 09:30
1626
Теглар
«Севиля» Мендилибарни истеъфога чиқарди

«Севиля» клуби жамоа бош мураббийи Хосе Луис Мендилибарни истеъфога чиқарди.

Клуб раҳбарияти якшанба куни йиғилиш ўтказиб, қониқарсиз натижалар сабабли бош мураббий билан хайрлашишга қарор қилган.

Мендилибар март ойидан буён «Севилья»ни бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида жамоа Европа лигасида ғолиб бўлди.

Жорий мавсум Андалусия клуби Мендилибар бошқарувида жами 11 ўйинда бор йўғи 2 ғалабага эришди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар