08.10.2023 20:28
3681
Суперлига. «Навбаҳор» Бухородан ғалаба билан қайтиб, 2-ўринга кўтарилди

Суперлига 21-тури доирасидаги навбатдаги ўйин якунига етди.

Лигада қолиш учун кураш олиб бораётган «Бухоро» чемпионлик учун курашаётган «Навбаҳор»ни қабул қилиб, мағлубиятга учради. Искандеров, Собиржонов ва Абдухолиқовнинг голлари Самвел Бабаян жамоасига Улуғбек Бақоев шогирдлари устидан йирик ғалаба келтирди – 3:0.

Шу тариқа, «Навбаҳор» очколари сонини 40тага етказиб, пешқадам «Пахтакор» билан орадаги фарқни 3 очкога етказган ҳолда 2-ўринга чиқди. «Бухоро» эса 14 очко билан 13-ўринда қолди.

Суперлига. 21-тур
«Бухоро» - «Навбаҳор» - 0:3

Ҳакам: Азиз Асимов
Голлар: Жамшид Искандеров 33, Асад Собиржонов 88, Темурхўжа Абдухолиқов 90+3.
«Бухоро»: 20. Сардор Қобулжонов, 2. Иззатилло Пўлатов, 94. Фране Икич, 15. Диёрбек Ортиқбоев, 80. Фаррух Иброҳимов (17. Жамолиддин Убайдуллаев, 76), 99. Жавоҳир Рўзиев, 88. Всеволод Нихаев (5. Дилшод Жўраев, 76), 70. Александар Станисавлевич (77. Асилбек Қаюмов, 60), 10.Ҳумоюнмирзо Иминов (9.Жасур Холтўраев, 46), 7. Муҳаммаджон Раҳимов, 11. Шоҳруз Норхонов (22.Маҳмуд Жўрабоев, 76).
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 5. Милош Милович, 6. Иброҳим Йўлдошев, 22. Игор Голбан, 13. Филип Иванович, 77. Асад Собиржонов, 14. Жамшид Болтабоев, 10. Жамшид Искандеров, 7. Остон Ўрунов (33. Дониёр Абдуманнопов, 75) 21. Темурхўжа Абдухолиқов, 22. Тома Табатадзе.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар