08.10.2023 23:25
6222
Теглар
РПЛ. ЦСКА Москва дербисида 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди, Файзуллаев ўйиннинг энг яхши ўйинчиси бўлди

Россия Премьер-лигаси 11-турининг марказий ўйинида ЦСКА клуби «Спартак» меҳмони бўлди.

Москва дербисида «армиячилар» сафида Аббосбек Файзуллаев асосий таркибда майдонга тушиб, меҳмонлар сафидаги энг фаол ўйинчилардан бири бўлди. Милан Гайич икки голи билан ЦСКАга ғалаба келтиришга яқин эди. Аммо 39-дақиқада Промес, 90+6-дақиқада эса Медина гол киритиб, «Спартак»ни мағлубиятдан қутқариб қолишди – 2:2.

Ўйиндан кейин «МатчТВ» учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб гол киритганларни эмас, Аббосбек Файзуллаевни эълон қилди. Ўзбек футболчиси ўйин давомида чиройли ҳаракатлари, зарбалари билан мухлислар олқишига сазовор бўлди. ЦСКА 17 очко билан 7-ўринда бормоқда.

РПЛ. 11-тур.

Спартак – ЦСКА 2:2

Голлар: 0:1 – 31 Гайич, 1:1 – 39 Промес, 1:2 – 60 Гайич, 2:2 – 90+6 Медина.

Спартак – Максименко, Бабич, Дуарте, Рябчук (Классен, 76), Мозес (Литвинов, 58), Мартинс Перейра (Зобнин, 64), Пруцев (Зиньковский, 76), Денисов, Промес, Медина, Бонгонда (Игнатов, 58).

ЦСКА – Акинфеев, Хелвен, Виллиан Роша, Мухин (Набабкин, 77), Гайич, Мойзес (Заболотный, 86), Здьелар, Обляков (Агапов, 86), Мендес (Кучаев, 90), Файзуллаев, Чалов (Давила, 86).

Огоҳлантиришлар: Рябчук (68), Мойзес (80), Файзуллаев (90), Гайич (90).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар