«Реал» Дэвисни сотиб олмоқчи
Альфонсо Дэвис келаси йил «қироллик клуби»га кўчиб ўтиши мумкин.
АS хабарига кўра, мадридликлар «Бавария» чап қанот ҳимоячисини 2024 йил сотиб олиш ниятида.
Қайд этилишича, «Реал»га чап қанотда ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда ўйнай оладиган футболчи керак ва Дэвис бозорда энг яхши вариант ҳисобланади. Канадалик футболчининг ўзи ҳам Ла Лигага кўчиб ўтишга қарши эмас.
Маълумот учун, Альфонсо жорий мавсум Бундеслигада 6 ўйин ўтказиб, 3та голли узатма амалга оширди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар