08.10.2023 07:33
3905
МЛС. «Интер Майами» ўз уйида ютқазди ва плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди, Месси захирадан тушди

МЛС шарқий конференциясининг 33-турида «Интер Майами» ўз майдонида пешқадам «Цинцинатти»га (68) мағлуб бўлди. Мезбонлар юлдузи Лионель Месси 55-дақиқада майдонга тушди. 

Майами клуби 15 жамоа ичида 33 очко билан 14-поғонани эгаллаб турибди ва плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди. Чунки Лео ва жамоадошлари қолган икки турда ғалаба қозонса ҳам, 9-ўринга ета олмайди. 

МЛС. 33-тур
Интер Майами — Цинцинатти 0:1

8 октябр, «ПНК Стэдиум»
Гол: Барреал (78).
Интер Майами – Кэллендер, Йедлин (Тэйлор, 76), Кривцов, Миллер, Аллен, Бускетс, Кремаски, Руис (Мота, 56), Авилес (Месси, 55), Фариас, Мартинес (Стефанелли, 75).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар