08.10.2023 11:08
2245
«Милан»нинг икки асосий футболчиси «Ювентус» билан ўйинни ўтказиб юборади

Тео Эрнандес «Ювентус» билан ўйинни ўтказиб юборади.

«Милан» ҳимоячиси А Сериянинг 8-турида «Женоа»га қарши ўйинда (1:0) сариқ карточка олди. Бу франциялик футболчининг ушбу мавсумдаги бешинчи карточкаси бўлди.

Энди 26 ёшли Тео дисквалификация туфайли 22 октябр куни «кекса синьора»га қарши ўйнамайди.

«Женоа»га қарши ўйин якунида қизил карточка олган дарвозабон Майк Меньян ҳам туринликлар билан ўйинни ўтказиб юборади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар