09.10.2023 01:56
3874
Теглар
Ла Лига. «Барселона» Гранадада камбэк қайд этиб, мағлубиятдан қутулиб қолди

Ла Лига 9-тури доирасида «Барселона» сафарда «Гранада» меҳмони бўлиб, очко йўқотди.

Ўйиннинг 17-сониясидаёқ Сарагоса ҳисобни очган бўлса, 29-дақиқада у дублини нишонлади – 2:0.

Ямал 45-дақиқада ҳисобни қисқартириб, Ла Лигада гол киритган энг ёш ўйинчига айланди. Унгача Кунде жароҳат олиб майдонни тарк этганди.

85-дақиқада эса Сержи Роберто жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди – 2:2. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Феликс ғалаба голини киритганди, аммо бу гол офсайд дея инобатга олинмади.

Шу тариқа, Каталония клуби 21 очко билан 3-ўринда қолди, Гранада жамоаси эса 6 очко билан 19-ўринда бормоқда.

Ла Лига. 9-тур

Гранада – Барселона 2:2

Голлар: 1:0 – 1 Сарагоса, 2:0 – 29 Сарагоса, 2:1 – 45 Ямал, 2:2 – 85 Сержи Роберто.

Гранада – Андре Феррейра, Рикард Санчес (Вальехо, 84), Микель, Нева, Рубио, Альваро Фернандес (Торренте, 59), Сарагоса, Гумбау, Вильяр (Петрович, 59), Узуни (Пуэртас, 58), Бойе (Кальехон, 74).

Барселона – тер Стеген, Жоау Канселу, Кристенсен, Кунде (Араухо, 44), Бальде, Гундўған, Гави, Лопес (Сержи Роберто, 61), Жоау Феликс, Ферран Торрес, Ямал (Ромеу, 76).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар