АПЛ 8-тури доирасидаги марказий ўйин якунига етди.
«Арсенал» «Манчестер Сити»ни қабул қилиб, Габриэл Мартинеллининг 86-дақиқадаги ягона голи эвазига муҳим ғалабага эришди – 1:0.
Шу тариқа, Микел Артета шогирдлари 20 очко билан пешқадам «Тоттенҳэм»га етиб олди ва урилган голлар эвазигагина 2-ўринда бормоқда. «Сити» эса АПЛдаги кетма-кет икки мағлубиятдан кейин 18 очко билан 3-ўринга тушди.
АПЛ. 8-тур
Арсенал – Манчестер Сити 1:0
Гол: 1:0 – 86 Мартинелли.
Арсенал – Райя, Уайт, Габриэл, Салиба, Зинченко (Томиясу, 75), Жоржиньо (Парти, 75), Эдегор, Райс, Троссард (Мартинелли, 46), Габриэл Жезус, Нкетиа (Ҳавертц, 75).
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Аке, Рубен Диаш, Гвардиол, Льюис (Стоунз, 68), Ковачич (Матеуш Нунеш, 68), Бернарду Силва, Фоден, Холанд, Альварес (Доку, 68).
Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (11), Бернарду Силва (23), Ковачич (29).