Суперлига 21-тур доирасида ОКМК Олмалиқда «Сўғдиёна»ни қабул қилди.
Меҳмонлардан Жавоҳир Қаҳрамонов дубл қайд этган бўлса, мезбонлардан Мартин Боаке ва Ислом Тўхтахўжаев ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди. Шунингдек, Марко Колакович ўз дарвозасини ишғол этиб, олмалиқликларнинг жонига оро кирди.
3 очкога эга чиққан Миржалол Қосимов шогирдлари 33 очко билан кучли бешликда қолмоқда.«Сўғдиёна» эса 23 очко жамғариб 10-поғонани эгаллаб турибди.
Суперлига. 21-тур
ОКМК — Сўғдиёна 3:2
Голлар: 0:1 – Қаҳрамонов 36, 1:1 – Колакович (авт), 2:1 – Боаке, 2:2 – Қаҳрамонов (пен), 3:2 – Тўхтахўжаев.
ОКМК — Эргашев, Раҳмонов, Тўхтахўжаев, Исмоилов, Комилов, Рустамов, Қосимов, Хақназарий (Эрматов), Санчес (Ҳасанов), Боаке (Мираҳмадов), Ғиёсов.
Сўғдиёна — Митрович, Омоналиев, Қаҳрамонов, Дориев, Исич, Абдумуталов (Кенжаев), Шоаҳмедов, Андреев, Каримов ( Фозилов), Мавлонқулов (Ҳасанов), Колакович.