07.10.2023 17:03
396
Сериялар давом этган «Бунёдкор» – «Қизилқум» ўйинидан фотожамланма

6 октябр куни Суперлига 21-тури доирасида Тошкентда битта ўйин бўлиб ўтди.

«Бунёдкор» ўз майдонида «Қизилқум»ни қабул қилиб, дуранг қайд этди – 2:2. Навоийликлар икки марта ҳам ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлса, пойтахтликлар икки марта ҳам жавоб голини киритишди.

Шу тариқа, «Қизилқум» кетма-кет 3-ўйинида очко ишлаб, 18 очко билан 12-ўринда бормоқда. «Бунёдкор» эса ўз майдонидаги сўнгги 3 ўйинда очко йўқотиб, 27 очко билан 8-поғонадан жой олган. 

Tribuna.uz мухбири Ҳасан Юсупов мазкур беллашувдан фотожамланма тайёрлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар