07.10.2023 08:06
803
Осиё ўйинлари, карате. Севинч Раҳимова финалга йўл олди

Осиё ўйинларида карате баҳсларида Ўзбекистон вакили финалга йўл олди. 

-55кг вазнда Севинч Раҳимова 1/8 финалда таиландлик Чокпрасетргулни (1:0),  чоракфиналда мезбон спортчи Дингни (7:0), яримфиналда кореялик Ҳвангни (8:0) мағлубиятга учратиб финалга йўл олди. 

Олтин медал учун беллашувдаги рақиб — Хитой Тайпейидан Ку Си Пинг. Баҳс Тошкент вақти билан тахминан 13:30дан кейин бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар