07.10.2023 17:57
1135
Теглар
Хангжоу-2022. Рустам Жангабоев – икки карра Осиё Ўйинлари совриндори

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Рустам Жангабоев ҳам совриндорлар қаторидан жой олди.

+109 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз даст кўтаришда 190 кг, силтаб кўтаришда 233 кг, икки курашда эса 423 кг билан бронза медалига сазовор бўлди. Олтин ва кумуш медаллари Баҳрайн ҳамда Эрон вакилларига насиб этди.

Маълумот учун, Жангабоев Жакарта-2018да ҳам бронза медалини қўлга киритган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар