08.10.2023 01:55
4994
Теглар
А Серия. Дарвозабонлар четлатилган, Жиру дарвозани қўриқлаган баҳсда «Милан» «Женоа»да ғалабага эришиб, пешқадамга айланди

А Серия 8-тури доирасидаги «Женоа» - «Милан» баҳси воқеаларга бой бўлди.

Учрашувнинг 87-дақиқасига келиб Пулишич ҳисобни очиб, якунда жамоасининг муҳим ғалабасини таъминлади. Қўшиб берилган дақиқаларда эса дастлаб миланликлар дарвозабони Меньян қўполлиги учун майдондан четлатилган бўлса, 90+12-дақиқада ҳужумга ўтган генуяликлар посбони қизил карточкага лойиқ кўрилди. Натижада, миланликлар дарвозасини эгаллаган ҳужумчи Оливье Жиру 90+14-дақиқада яккама-якка вазиятда жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

Шу тариқа, «Милан» 21 очко билан ФИФА кунларига пешқадам сифатида чиқди. «Женоа» 15-ўринда бормоқда.

А Серия. 8-тур

Женоа – Милан 0:1

Гол: 0:1 – 87 Пулишич.

Женоа – Жозеп Мартинес, Сабелли (Экубан, 68), де Винтер, Бани, Дрэгушин, Васкес, Хапс, Малиновский (Кутлу, 68), Торсбю, Френдруп, Пушкаш, Гудмундссон.

Милан – Меньян, Флоренци (Калабрия, 66), Томори, Тиав, Эрнандес, Бартезаги, Адли (Жиру, 66), Рейндерс, Муса, Чуквуэзе (Пулишич, 46), Окафор (Рафаэл Леау, 46), Йович.

Огоҳлантиришлар: Жилардино (10), Эрнандес (21), Флоренци (22), Муса (47), Адли (62), де Винтер (69), Жозеп Мартинес (86, 90+12).

Четлатишлар: Мартинес (90+12) – Меньян (90+6)

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар