06.10.2023 00:01
5964
Теглар
Туркийзабон давлатлар футбол турнирларини ташкил қилишни режалаштирмоқда

Тошкентда туркийзабон давлатлар футбол ассоциациялари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда миллий ва клублар миқёсида қўшма халқаро мусобақалар ташкил этиш имкониятлари муҳокама этилди. Йиғилишда Озарбойжон, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон ва Ўзбекистон футбол ташкилотлари раҳбарлари, Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ва Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) вакиллари иштирок этди. 

Учрашувда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. 

Футбол бўйича мутахассислар, мураббийлар, ҳакамлар тайёрлаш ва ўзаро тажриба алмашиш, футбол ассоциациялари ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига эътибор қаратилди. 

Йиғилиш ФИФА кўмаги ва иштирокида ўтказилди. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар