06.10.2023 19:45
1501
Теглар
Погбанинг такрорий допинг-тести ҳам мусбат натижа берди. «Юве» футболчиси 4 йилгача дисквалификация қилиниши мумкин

Италия миллий антидопинг трибунали Пол Погбанинг вақтинчалик дисквалификациясини бекор қилмайдиган бўлди.

Франциялик футболчининг тестостерон учун такрорий топширган допинг-тести ҳам мусбат натижа берди. «Ювентус» хавбеки 2 йилдан 4 йилгача футболдан четлатилиши мумкин.

Аввалроқ, Франция миллий жамоаси сафида чемпион бўлган 30 ёшли ўйинчининг 20 август куни топширган тест таҳлилида тақиқланган модда аниқланганди ва у вақтинчалик четлатилганди.

Погба дисквалификация қилинган тақдирда Турин клуби у билан амалдаги келишувни бекор қилишга ҳақли бўлади. Шундай бўлган тақдирда «Юве» 30 миллион евродан кўпроқ маблағни тежайди. Унинг 2026 йилгача имзоланган шартномасида йиллик маоши 8 миллион еврони ташкил этади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар