06.10.2023 12:08
8816
Теглар
Ҳангжоу-2022. Анвар Клевлеевнинг олтин медали тортиб олиниб, хитойлик спортчига берилди. Ўзбекистон апелляция берди

Ҳангжоу-2022. Анвар Клевлеевнинг олтин медали тортиб олиниб, хитойлик спортчига берилди. Ўзбекистон апелляция берди

Ўзбекистон делегацияси бугунги кун ҳисобидан илк олтин медалини қўлга киритган эди, аммо Анвар Клевлеевнинг ғолиблиги тортиб олинди. 
Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Анвар Клевлеев каноэ слаломида эшкак эшиш бўйича финалда 98.63 сонияли натижа қайд этиб, Осиё Ўйинлари чемпионига айланганди.

Бироқ видеотакрорлар кўриб чиқилгач, ҳакам хитойлик спортчига қўлланилган 50 сониялик жаримани олиб ташлади ва бунинг натижасида мезбон спортчисининг натижаси 98,2 сония қилиб ўзгартирилди. Бу эса ҳамюртимизни 2-ўринга тушириб, олтинни хитойликка берилишига сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон делегацияси ҳакамларнинг бу қарорига апеляцция берди.
 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар