06.10.2023 14:04
2309
Ҳангжоу-2022. Акбар Жўраевдан кумуш, Руслан Нурудиновда бронза 

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзолари Акбар Жўраев ва Руслан Нурудинов Осиё Ўйинларининг совриндорига айланишди.

-109 кг вазн тоифасида иштирок этган Акбар Жўраев 417 (189+228) кг билан кумуш, Руслан Нурудинов эса 391 (175+216) кг билан бронза медалини қўлга киритди.

Мазкур йўналишда ғолиблик силтаб кўтариш ва икки кураш бўйича Осиё Ўйинлари рекордини ўрнатган хитойлик спортчига насиб этди. Ҳуанҳуа Лиу 418 (185+233) кг натижа кўрсатди.

Маълумот учун, Акбар Жўраев Токио-2022 Олимпиадаси чемпиони саналади. Руслан Нурудинов эса Рио-2016 Олимпиадаси ва Жакарта-2018 Осиё Ўйинлари ғолиблигини қўлга киритган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар