5 октябр куни Суперлига 21-турини бошлаб берган «Турон» — «Металлург» учрашувида дуранг қайд этилди.
Беллашувнинг 36-дақиқасида Ҳумоюн Муртозаев ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Шаҳзодбек Убайдуллаевнинг киритган голи бекободликларни мағлубиятдан қутқариб қолди - 1:1.
Шу тариқа, томонлар бир очкодан бўлишиб олишди. Яйпан клуби 13 очко билан сўнгги ўринда, Бекобод клуби эса 26 очко билан 9-ўриндан жой олган.
Суперлига. 21-тур
Турон — Металлург 1:1
Голлар: 1:0 36 Муртозаев, 1:1 - 53 Убайдуллаев.
Турон — Давронов, Абдурасулов, Чобанов, Азимов (Абдурашидов), Муртозаев (Абега Энянг), Мухторов, Мукаров, Ашуров, Саитханов (Абдураззоқов), Айсаров (Ҳайруллаев), Садуллаев (Холмуродов).
Металлург — Ортиқов, Маҳини, Палич, Шайқулов, Ўринбоев, Тошқўзиев, Абдураимов (Темиров), Яздандўст, Ғофурбеков, Убайдуллаев (Холмуродов), Алиқулов.