05.10.2023 21:32
3622
Теглар
«Ман Сити» – ЕЧЛ ғолиблиги учун асосий даъвогар, «Реал» ва «Барса» учликда

Чемпионлар лигаси 2-тур баҳсларидан кейин «Манчестер Сити» турнир ғолиблиги учун асосий даъвогар бўлиб қолмоқда.

Goal нашри мусобақанинг фаворитларини рейтингини янгилади. Унга кўра, «Манчестер Сити» ҳамон бу борада асосий даъвогар саналган бўлса, «Реал» ва «Барселона» 2-3-ўринда қайд этилган. «Ланс» бу борада кучли 15 жамоа орасига киритилди.

2-турдан кейин имконияти энг пасайтирилган жамоа «МЮ» бўлди. Эрик тен Ҳаг шогирдлари «Галатасарой»га мағлубиятга учрагач, 15-ўриндан 26-поғонага тушди. Энг кам имконият «Антверпен» жамоасида – 32-ўрин.

ЕЧЛ-2023/24 турнири ғолиблигига даъвогар жамоалар топ-15 рейтинги (Goal талқини):

1. «Манчестер Сити»;

2. «Реал Мадрид»;

3. «Барселона»;

4. «Бавария»;

5. «Интер»;

6. «Ньюкасл»;

7. «Реал Сосьедад»;

8. «Атлетико»;

9. «Арсенал»;

10. «Наполи»;

11. «Порту»;

12. «ПСЖ»;

13. «Лацио»;

14. «Галатасарой»;

15. «Ланс».

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар