«Барселона» Левандовски номаълум муддатга сафдан чиққанини эълон қилди
«Барселона» форварди Роберт Левандовскининг ЕЧЛ-тури доирасида «Порту»га қарши ўйинда (1:0) олган жароҳати кутилганидан жиддий бўлиб чиқди.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, польшалик форвард чап оёқ тўпиғидан жароҳат олиб, номаълум муддатгача сафдан чиққан.
As хабарига кўра, Каталония клуби голеадори «Эль-Класико»ни ҳам ўтказиб юбориши мумкин. «Реал»га қарши ўйин 28 октябр куни ўтказилади.
Левандовски Португалиядаги ўйиннинг 34-дақиқасида рақиб ўйинчисининг тўпга ташланишидан кейин жароҳат олиб, майдонни тарк этганди.
У жорий мавсум Ла Лигада 8 ўйинда 5та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар