05.10.2023 12:27
3566
Теглар
«Ажойиб оқшом! «ПСЖ» бизни ҳимояланишга мажбур қила олди». «Ньюкасл» мураббийи «ПСЖ»нинг 4:1 ҳисобида мағлуб этилиши ҳақида

«Ньюкасл» бош мураббийи Эдди Ҳау «ПСЖ» устидан қозонилган ғалабадан (4:1) кейин қувончини яшириб ўтирмади.

«Биз учун ажойиб оқшом! Ўйин борасида гапириш учун жуда кўп ижобий жиҳатлар бор. Бугунгидек ажойиб ғалаба совға қилингани билан клуб ва мухлислар учун жуда ҳам хурсандман. Улар бунга муносиб. 

«ПСЖ» топ-клуб. Йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак-да, улар бизни ҳимояланишга мажбур қила олишди. Ўйин давомида йигитлар метин ирода ва жанговар руҳини кўрсата олишди. Биринчи бўлимда жуда кўп яхши вазиятлар яратдик, агрессив прессинг – жамоамизнинг энг яхши жиҳати бўлиб қолмоқда», - дейди «Ньюкасл» бош мураббийи.

Маълумот учун, инглиз клуби F гуруҳида 2-турдан кейин 4 очко билан пешқадамга айланиб олди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар